Лондоннинг «Арсенал» клуби ярим ҳимоячиси Деклан Райс жамоа шаънига айтилаётган танқидлар борасида ўз фикрини билдирди.
Жорий мавсумда «канонирлар» ҳаддан ташқари прагматик ва томошабоп бўлмаган ўйин услуби учун тез-тез танқид қилинмоқда. Яқинда «Брайтон» мураббийи Фабиан Хюрцелер ҳам бу борада ўз фикрларини очиқ-ойдин баён этган эди.
«Бундай шов-шувлар ҳар ҳафта кўтарилади — мен «Арсенал»га келган илк кунларимданоқ шундай бўлиб келган. Бундай мақомдаги клубда ўйнар экансан, бундан қочиб бўлмайди. Чиройли ғалаба қозонасанми ёки йўқ — бунинг аҳамияти йўқ, энг муҳими — ғалабага эришиш. Биз нимага интилаётганимизни яхши биламиз», — дея инглиз ОАВлари Райснинг сўзларини келтирмоқда.
Шанба куни Микель Артета шогирдлари Англия кубоги доирасида «Мансфилд Таун»га қарши майдонга тушишади.













