Кириш Регистрация

«Реал» ЕЧЛда бошқача ўйнайди»: Фигу собиқ жамоаси ва «Сити» имкониятларини юқори баҳолади

Баҳо:
+ | -

Луиш Фигу «Реал Мадрид» ва «Манчестер Сити» жамоаларини Чемпионлар лигасининг фаворитлари деб атади. «Мадрид» 1/8 финал доирасида «шаҳарликлар» билан 11 ва 18 март кунлари тўқнаш келади.

«Мен учун ҳам «Реал», ҳам «Манчестер Сити» — Чемпионлар лигаси фаворитлари. Бу мутлақо бошқача турнир. Ўз чемпионатида энг яхши ўйинини кўрсата олмаётган жамоанинг Европада «уйғониб» кетганига ва вазиятни ўнглаганига кўп бора гувоҳ бўлганмиз. Айниқса, бу «Реал Мадрид»га тегишли.

Уларнинг ушбу турнирда бой тарихи бор ва бу ерда улар бутунлай бошқача даражада тўп суришади», — деди «Реал»нинг собиқ юлдузи.

Киритилди: 13:16, 06.03.2026.
Ўқилди: 1470 марта.
Фикрлар: 24 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик