Кириш Регистрация

Аргентиналик ҳимоячига топ-клублардан қизиқиш бор

Баҳо:
+ | -

«Борнмут»нинг марказий ҳимоячиси Маркос Сенеси жорий мавсум якунида жамоани тарк этиши мумкин.

Журналист Маттео Мореттонинг хабар беришича, 28 ёшли аргентиналик футболчининг келажаги яқин вақт ичида ҳал бўлиши кутилмоқда. Манбага кўра, Сенесининг агентлари «Ювентус», «Тоттенхэм», «Астон Вилла» ва Дортмунднинг «Боруссия» клублари билан алоқага чиқиши режалаштирилган. Шунингдек, «Барселона» ҳам ҳимоячининг ҳолатини диққат билан кузатиб бормоқда.

Жорий мавсумда Сенеси барча турнирларни ҳисобга олганда 30 та ўйинда иштирок этди ва тўртта голли узатмани амалга оширди.

Сенесининг «Борнмут» билан амалдаги шартномаси шу ёзда ўз ниҳоясига етади. Transfermarkt мутахассислари футболчининг бозор қийматини 22 миллион еврога баҳоламоқда.

Киритилди: 13:17, 06.03.2026.
Ўқилди: 1047 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик