Кириш Регистрация

«Лидс» Даниэль Фарке билан музокараларни тўхтатиб қўйди: Ҳаммаси мавсум якунига боғлиқ

Баҳо:
+ | -

Даниэль Фарке «Лидс» бош мураббийи лавозимида қолишни истамоқда ва шартномани узайтириш масаласини вақтлироқ ҳал қилиш ниятида. Бироқ, клуб музокараларни мавсум якунига қадар қолдирди. Бу ҳақда Mirror нашри хабар бермоқда.

Тахминларга кўра, «Лидс» раҳбарияти кутишни ва Фарке кейинги мавсум учун Премьер-лигадаги ўрнини сақлаб қолиш вазифасини уддалай олишини кўришни истамоқда.

Айни дамда «Лидс» Премьер-лига турнир жадвалида 15-ўринни эгаллаб турибди. «Товуслар» хавфли ҳудуддан атиги уч очко олдинда, холос.

«Лидс» навбатдаги ўйинини 8 март куни ўз майдонида Англия кубоги 1/8 финали доирасида «Норвич»га қарши ўтказади.

Киритилди: 13:33, 06.03.2026.
Ўқилди: 427 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик