Кириш Регистрация
23/06 02:00 Франция 3-0 Ироқ
23/06 05:00 Норвегия 3-2 Сенегал
23/06 08:00 Иордания 1-2 Жазоир
23/06 22:00 Португалия 5-0 Ўзбекистон
24/06 01:00 Англия 0-0 Гана
24/06 04:00 Панама 0-1 Хорватия
24/06 07:00 Колумбия 1-0 Конго ДР
24/06 23:59 Швейцария - Канада
24/06 23:59 Босния-Герцеговина - Қатар
25/06 03:00 Шотландия - Бразилия
25/06 03:00 Марокаш - Гаити
25/06 06:00 Чехия - Мексика
25/06 06:00 ЖАР - Жанубий Корея

Флик: "Мухлислар билан алоқа ажойиб эди, лекин биз Кубок билан хайрлашишга мажбурмиз"

Баҳо:
+ | -

«Барселона» ўз майдонида «Атлетико Мадрид»ни 3:0 ҳисобида мағлуб этди, бироқ Испания Кубогининг ярим финал босқичида турнирдан чиқиб кетди. Сабаби, бундан аввал Мадридда кечган баҳсда каталонияликлар 0:4 ҳисобида имкониятни бой беришган эди. «Кўк-анорранглилар» устози Ханс-Дитер Флик қайд этилган натижа ҳақида ўз фикрларини билдирди.

«Жавоб ўйини олдидан мухлислар бизни қандай кутиб олишгани шунчаки ақл бовар қилмайдиган даражада эди. Кейин бу кайфият ўйинга ҳам кўчди. Ишқибозлар билан алоқа ажойиб даражада бўлди. Ҳамма охиригача ҳаракат қилди. Кейинги босқичга ўта олмаганимизни тан олишимиз керак. Аммо бундай даражадаги ўйин жамоага навбатдаги учрашувлар олдидан ишонч бағишлайди», — деди Флик журналистларга.

Шанба куни, 7 мартда «Барселона» Испания чемпионати доирасида сафарда «Атлетик Бильбао»га қарши майдонга тушади.

Киритилди: 21:58, 06.03.2026.
Ўқилди: 970 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Португалия бош мураббийи Ўзбекистонга қарши йирик ғалаба ҳақида фикр билдирди [7307]

Роналду ўзбекистонлик футболчилар билан форма алмашмади [7013]

Россиялик собиқ футболчи Ўзбекистон термасини танқид қилди [5406]

Роналду ва Беҳруз Каримов ўртасидаги фарқ — ЖЧ тарихидаги энг катта ёш фарқи сифатида қайд этилди [4705]

Фабио Каннаваро Португалиядан учралган мағлубиятдан кейин нималар деди? [4587]

Моуриньо «Реал»га керак бўлмаган футболчиларни аниқлаб олди [3112]

Роналду: «Ҳар қандай қийин вазиятда ҳам умид нурини кўриш мумкин» [2576]

Қизиқ факт. Роналду ва Месси бир хил натижа қайд этишди [2428]

ЖЧ-2026. Ҳакам VAR орқали текширувдан сўнг Азизжон Ғаниевнинг шедевр голини бекор қилди (видео) [2353]

Роналдунинг опаси Катя Авейру Португалиянинг Ўзбекистон устидан қозонилган йирик ғалабасидан танқидчиларга мурожаат қилди [2121]

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик