Кириш Регистрация
06/03 01:00 Тоттенхэм 1-3 Кристал Пэлас
06/03 19:00 Бунёдкор 1-2 Динамо
06/03 19:15 Сўғдиёна 0-2 Насаф
06/03 19:30 Хоразм 1-0 ОКМК
07/03 00:45 Наполи 2-1 Торино
07/03 01:00 Сельта 1-2 Реал Мадрид
07/03 18:00 Осасуна - Мальорка
07/03 19:00 Кальяри - Комо
07/03 20:15 Леванте - Жирона
07/03 22:00 Аталанта - Удинезе
07/03 22:30 Атлетико - Реал Сосьедад
08/03 00:45 Ювентус - Пиза
08/03 01:00 Атлетик Бильбао - Барселона
08/03 16:30 Лечче - Кремонезе
08/03 18:00 Вильярреал - Эльче
08/03 19:00 Болонья - Верона
08/03 19:00 Фиорентина - Парма
08/03 20:15 Хетафе - Бетис
08/03 22:00 Женоа - Рома
08/03 22:30 Севилья - Райо Вальекано

Антуан Гризманн келажаги бўйича якуний қарорни қабул қилди

Баҳо:
+ | -

Антуан Гризманн мавсум ўртасида «Атлетико Мадрид»ни тарк этмасликка қарор қилди, деб хабар бермоқда «L’Équipe».

Аввалроқ, 34 ёшли ҳужумчи «Орландо Сити» билан яқин орада амалга оширилиши керак бўлган трансферни муҳокама қилгани ва томонлар деярли барча деталларни келишиб олгани маълум бўлган эди. Кейинчалик, «Атлетико» Испания Кубоги финалига йўл олгач, Антуан МЛС клуби билан музокараларни тўхтатиб қўйгани хабар қилинди. Шимолий Америка лигасида трансфер ойнаси 26 март куни ёпилади.

«Орландо Сити»нинг аниқ таклифлари ва очиқ музокараларига қарамай, француз футболчиси ҳар доим МЛСда ўйнашни истаган бўлса-да, мавсум ўртасида жамоадан кетишни хоҳламади.

Антуаннинг мадридликлар билан шартномаси 2027 йилгача амал қилади, бироқ у ўз келажаги борасида шу ёзда якуний қарорга келиши мумкин. «Орландо Сити» ҳамон футболчи билан шартнома имзолаш бўйича биринчи даражали ҳуқуқни сақлаб турибди, аммо бошқа клублар, жумладан, «Интер Майами» ва «Монреаль» ҳам уни шорт-листига киритган.

Шунингдек, Франция терма жамоасининг собиқ аъзосини сотиб олишга анчадан бери қизиқиш билдираётган «Лос-Анжелес» клуби билан ҳам мулоқотлар тўхтагани йўқ.

Киритилди: 22:34, 06.03.2026.
Ўқилди: 444 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.