Аввалроқ, Англия Премьер-лигасининг етакчи клублари «Астон Вилла» ярим ҳимоячиси Морган Роджерснинг хизматларига қизиқиш билдираётгани ҳақида хабар берилган эди.
Футболчининг исми «Челси», «Манчестер Сити», «Ливерпуль» ва «Арсенал» каби жамоалар билан боғланмоқда. «Football Insider» нашрининг ёзишича, «Астон Вилла» Роджерс учун расмий нархни белгилади.
Бирмингемликлар ўз ярим ҳимоячисини ёзги трансфер ойнаси вақтида қўйиб юборишлари учун таклиф этиладиган сумма 100 миллион фунт стерлингни ташкил этиши керак.
Жорий мавсумда Морган Рожерс «Астон Вилла» сафида АПЛ доирасида 29 та ўйинда майдонга тушди. Ушбу баҳсларда футболчи 8 та гол уришга ва 5 та голли узатмани амалга оширишга муваффақ бўлди.













