Кириш Регистрация

Неймарнинг ошпази футболчини судга берди

Баҳо:
+2 | -

«Сантос» ҳужумчиси Неймарнинг ошпази меҳнат шартномаси талабларига риоя қилинмагани учун бразилиялик футболчини судга берди. Бу ҳақда Metrópoles хабар бермоқда.

Нашр маълумотига кўра, аёл футболчининг саройида кунига ўртача 14 соатдан ортиқ ишлаган. Шу тариқа Неймар меҳнат шартномасини бузган, чунки унга кўра ошпаз бир кунда 10 соатдан ортиқ ишламаслиги керак эди. Баъзи ҳолларда у бразилиялик футболчи таклиф қилган 150 нафар меҳмон учун таом тайёрлаш мақсадида соат 23:00 дан кейин, ҳатто ярим тунгача қолиб ишлашга мажбур бўлган. Бундан ташқари, аёл озиқ-овқат маҳсулотларини ҳам тушириш билан шуғулланган ва бу унинг умуртқа поғонасида муаммолар ҳамда сон бўғими яллиғланишига олиб келган.

Даъвогар тахминан 43 минг евро миқдорида товон пули тўлашни талаб қилмоқда. Ушбу сумма жарималар, қўшимча иш соатлари ва ўтказиб юборилган танаффуслар учун тўловлар, маънавий ва соғлиққа етказилган зарар учун компенсация, шунингдек тиббий харажатларни ўз ичига олади.

Манба: championat.com
Киритилди: 00:02, 07.03.2026.
Ўқилди: 2905 марта.
Фикрлар: 3 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик