Кириш Регистрация
06/03 01:00 Тоттенхэм 1-3 Кристал Пэлас
06/03 19:00 Бунёдкор 1-2 Динамо
06/03 19:15 Сўғдиёна 0-2 Насаф
06/03 19:30 Хоразм 1-0 ОКМК
07/03 00:45 Наполи 2-1 Торино
07/03 01:00 Сельта 1-2 Реал Мадрид
07/03 18:00 Осасуна - Мальорка
07/03 19:00 Кальяри - Комо
07/03 20:15 Леванте - Жирона
07/03 22:00 Аталанта - Удинезе
07/03 22:30 Атлетико - Реал Сосьедад
08/03 00:45 Ювентус - Пиза
08/03 01:00 Атлетик Бильбао - Барселона
08/03 16:30 Лечче - Кремонезе
08/03 18:00 Вильярреал - Эльче
08/03 19:00 Болонья - Верона
08/03 19:00 Фиорентина - Парма
08/03 20:15 Хетафе - Бетис
08/03 22:00 Женоа - Рома
08/03 22:30 Севилья - Райо Вальекано

Нодирбек Абдусатторов: «Умид қиламанки, бу фақат бошланиши»

Баҳо:
+ | -

Прага шахмат фестивали Мастерс гуруҳи ғолиби Нодирбек Абдусатторов турнирдаги ғалабадан сўнг ўз таассуротлари билан ўртоқлашди.

Гроссмейстер турнирни мағлубиятсиз якунлаб, 3 та ғалаба қайд этди. У айрим партияларда ҳатто кўпроқ очко олиш имконияти ҳам бўлганини таъкидлади (масалан, Винсентга қарши баҳсда).

Сўнгги турдаги партия ҳақида эса Абдусатторов шундай деди:

“Бугун бошиданоқ дуранг ўйнашни режа қилгандим. Агар Йорден ван Форест қора доналарда Парҳамга қарши ғалаба қозонганида, тай-брек бўларди. Агар буни уддалай олса, тай-брек ҳам жуда қизғин ўтарди”.

Нодирбекнинг сўзларига кўра, турнирнинг энг муҳим лаҳзаларидан бири 8-турдаги Давид Наварага қарши ғалаба бўлган. Айнан шу натижадан кейин турнирдаги вазият деярли ҳал бўлган.

Ҳозирда Абдусатторов live рейтингда 2780 кўрсаткич билан дунё рейтингида 4-ўринга кўтарилди. Бироқ шахматчи рейтингга ортиқча эътибор қаратмаслигини айтди.

“Мен рейтинг ҳақида кўп ўйламасликка ҳаракат қиламан. Энг муҳими — барқарорлик. Карлсен ва Каруана узоқ вақтдан буён юқори даражада ўйнаб келаётгани ҳам айнан шунинг натижасидир”.

Шунингдек, Нодирбек турнир давомида отасининг ёнида бўлгани унга алоҳида мотивация берганини ҳам таъкидлади.

2026 йил режалари ҳақида гапирар экан, Абдусатторов учун энг муҳим мусобақалардан бири Ўзбекистонда ўтадиган Шахмат Олимпиадаси бўлишини айтди.

“Ўзимни жуда яхши ҳис қиляпман. Умид қиламанки, бу фақат бошланиши ва келажакда ҳам шу йўсинда давом этади”.

Манба: https://t.me/uzchesss
Киритилди: 11:01, 07.03.2026.
Ўқилди: 490 марта.
Фикрлар: 2 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.