Кириш Регистрация
12/01 00:45 Интер 2-2 Наполи
12/01 21:30 Саудия Арабистони 0-1 Вьетнам
12/01 21:30 Иордания 1-0 Қирғизистон
12/01 22:30 Женоа 3-0 Кальяри
13/01 00:45 Ювентус 5-0 Кремонезе
13/01 01:00 Севилья 0-1 Сельта
13/01 16:30 Ўзбекистон 2-0 Жанубий Корея
13/01 16:30 Эрон 0-1 Ливан
13/01 21:30 Япония - Қатар
13/01 21:30 БАА - Сурия
14/01 16:30 Ироқ - Австралия
14/01 16:30 Таиланд - Хитой
14/01 22:30 Наполи - Парма

Юрий Лукин: «Ҳужум чизиғи ҳақида гапиришга ҳали эрта»

Баҳо:
+ | -

"Сўғдиёна" - "Қизилқум" жамоалари ўртасидаги ўйиндан кейинги матбуот анжуманида дастлаб зарафшонлик бош мураббийи Юрий Лукин иштирок этди.

— Иккинчи бўлимнинг дастлабки дақиқаларида киритилган тезкор гол бизнинг ўйинимизга салбий таъсир кўрсатди. Шундай бўлсада шогирдларим сўнгги дақиқаларгача курашишди.

— Жамоа қийин вазиятда қолаяпти. Оғир вазиятдан чиқиб кетишнинг бирор йўли борми?
— Олдимизда ҳали ўйинлар бор. Мавқеимизни тиклаб олишга ҳаракат қиламиз. Бизга асосий вазифа ҳам шундай юклатилган.

— Сизни биз собиқ ҳужумчи сифатида яхши биламиз. Жамоада ҳужум чизиғида муаммолар бордек...
— Ҳа, биз йиғинларни жуда кеч бошладик. Жамоа деярли янги таркиб билан йиғилганди. Биз уч жамоадан ҳозирги таркибимизни шакллантирдик. Ҳимоя, ҳужум ва умуман бошқа чизиқлар ҳақида гапиришга ҳали эрта деб ўйлайман.

— Зафар Тўраев яхши ҳаракат қилаётганди. Унинг алмаштирилишига нима сабаб бўлди?
— Тўғри. Лекин биз майдон марказидаги устунликни жиззахликларга бериб қўйган эдик. Ренат Байрамов майдон марказида эмин эркин ҳолатда “Сўғдиёна” ҳужумларини бошқариб турди. Лекин захирадан майдонга тушга футболчи Ренатга қарши курашларда имкониятларни бой берди.

Манба: www.fcsogdiana.uz
Киритилди: 00:34, 18.08.2013.
Ўқилди: 2896 марта.
Фикрлар: 1 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.