Кириш Регистрация

«Ливерпуль» раҳбарияти Слот олдига аниқ талаб қўйди

Баҳо:
+ | -

«Ливерпуль» раҳбарияти жамоа бош мураббийи Арне Слотга асосий эътиборни Англия кубоги ва Чемпионлар лигасидаги иштирокка қаратиши кераклигини маълум қилди. Бу ҳақда The Touchline нашри хабар бермоқда.

Манбанинг маълумотларига кўра, мерсисайдликлар хўжайинлари жорий мавсумни соврин билан якунлашни исташмоқда. Ўтган ёздаги катта молиявий харажатлар ҳисобга олинса, бу табиий ҳол. Премьер-лигага келсак, Слотдан жамоани кучли тўртликда финиш қилишини таъминлаш талаб этилмоқда. Бу Чемпионлар лигасига йўлланма олиш ва улкан молиявий йўқотишларнинг олдини олиш учун зарур.

29-турдан сўнг «Ливерпуль» Англия чемпионати турнир жадвалида 48 очко билан олтинчи ўринни эгаллаб турибди. Айтиш жоизки, катта эҳтимол билан бешинчи ўрин ҳам Чемпионлар лигасига йўлланма бериши мумкин.

Киритилди: 13:49, 07.03.2026.
Ўқилди: 1253 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик