Кириш Регистрация

Ла Лига. Ямалнинг ягона голи «Барселона»га «Атлетик» устидан ғалаба келтирди

Баҳо:
+ | -

«Барселона» Испания чемпионатининг 27-тури доирасида кечган меҳмондаги учрашувда «Атлетик»ни мағлуб этди — 1:0.

Ўйиндаги ягона гол 68-дақиқада испаниялик вингер Ламин Ямал томонидан киритилди.

Шу тариқа, «Барселона» барча турнирларда кетма-кет учинчи ғалабасини қўлга киритди. Жамоа 27 та ўйиндан сўнг 67 очко билан Испания чемпионати турнир жадвалида пешқадамлик қилмоқда.

«Атлетик»нинг ғалабасиз серияси эса учта ўйинга етди. Бильбаоликлар 27 та ўйиндан сўнг 35 очко билан Ла Лигада тўққизинчи ўринда боришмоқда.

Испания Ла Лигаси. 27-тур
08.03.2026 | 01:00
«Сан-Мамес», Бильбао

«АТЛЕТИК» — «БАРСЕЛОНА» — 0:1
Гол: Ламин Ямал 68’ (0:1).

«Атлетик»: Унаи Симон, Дани Вивиан, Эмерик Ляпорт, Адама Бойро, Андони Горосабель, Микель Хаурегисар (Эрик Гарсия, 74), Рего (Микель Весга, 69), Санчес (Ойхан Сансет, 46), Гомес (Наварро, 10), Алекс Беренгер, Иньяки Уильямс (Горка Гурусета, 69).

«Барселона»: Жоан Гарсия, Эрик Гарсия, Жоау Канселу, Жерар Мартин, Пау Кубарси, Марк Берналь (Педри, 46), Марк Касадо (Рональд Араухо, 78), Дани Ольмо (Фермин Лопес, 62), Маркус Рэшфорд (Роберт Левандовски, 62), Ламин Ямал, Ферран Торрес (Рафинья, 62).

Огоҳлантиришлар: Рего (50), Пау Кубарси (57), Дани Вивиан (90).

Манба: www.stadion.uz.
Киритилди: 03:50, 08.03.2026.
Ўқилди: 1618 марта.
Фикрлар: 11 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик