Кириш Регистрация

«Борнмут» юлдузи учун АПЛнинг учта клуби кураш олиб боради

Баҳо:
+ | -

«Борнмут» ярим ҳимоячиси Маркус Тавернье фаолиятини Англия Премьер-лигасининг бошқа клубида давом эттириши мумкин. Бу ҳақда Daily Mail журналистлари хабар бермоқда.

Манбанинг маълумотларига кўра, «Манчестер Юнайтед» футболчини ўз сафига қўшиб олишдан манфаатдор. «Қизил иблислар» жорий мавсум якунланганидан сўнг ўйинчининг трансферини амалга оширишни кўзламоқда.

Манкунианликларнинг Тавернье учун курашдаги рақобатчилари сифатида «Ноттингем Форест» ва Бирмингемнинг «Астон Вилла» клублари тилга олинмоқда.

Англия Премьер-лигасининг жорий мавсумида 26 ёшли ярим ҳимоячи 25 та учрашувда майдонга тушди. Маркус ўз ҳисобига 5 та гол ва 4 та голли узатмани ёздириб қўйишга муваффақ бўлди.

Киритилди: 12:10, 08.03.2026.
Ўқилди: 871 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик