Кириш Регистрация

Флик танқидларга жавоб берди: Юқори ҳимоя чизиғи қандай ишлайди?

Баҳо:
+ | -

«Барселона» бош мураббийи Ханс-Дитер Флик ўз шаънига айтилаётган танқидларга муносабат билдирди.

«Одамлар доимо: «Юқори чизиқ, чизиқ!» деб гапиришади. Лекин бу унчалик тўғри эмас. Биз қанчалик юқорида ўйнашимиз ёки ҳимоя чизиғида қайси футболчилар бўлиши муҳим эмас. Энг муҳими — қандай прессинг қилаётганимиз. Агар биз яхши прессинг қилсак, юқори ҳимоя чизиғи иш беради. Акс ҳолда, рақиб бизга осонлик билан ҳужум қилиши мумкин», — дея Фликнинг сўзларидан иқтибос келтирмоқда Barça Universal.

Эслатиб ўтамиз, Испания чемпионатининг 27-турида «Барселона» сафарда «Атлетик»ни мағлуб этди. 68-дақиқада Ламин Ямаль томонидан киритилган ягона гол ўйин тақдирини ҳал қилди.

Шуни таъкидлаш жоизки, «Барселона» сўнгги тўртта ўйиннинг учинчисида ўз дарвозаси дахлсизлигини сақлаб қолди.

Киритилди: 12:16, 08.03.2026.
Ўқилди: 1577 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик