Кириш Регистрация
11/05 00:00 Барселона 2-0 Реал Мадрид
11/05 23:45 Наполи 2-3 Болонья
12/05 00:00 Тоттенхэм 1-1 Лидс
12/05 00:00 Райо Вальекано 1-1 Жирона
12/05 22:00 Сельта - Леванте
12/05 23:00 Бетис - Эльче
13/05 00:30 Осасуна - Атлетико
13/05 22:00 Эспаньол - Атлетик Бильбао
13/05 22:00 Вильярреал - Севилья
14/05 00:00 Манчестер Сити - Кристал Пэлас

Рафинья «Атлетик» устидан қозонилган ғалабадан сўнг: «Баъзан чидашга тўғри келади»

Баҳо:
+ | -

«Барселона» футболчиси Рафинья Диас Ла Лига доирасида «Атлетик» Бильбаога қарши ўйиндан (1:0) сўнг журналистлар билан суҳбатлашди.

Учрашувдаги ягона гол 62-дақиқада Ламин Ямал томонидан киритилди. «Кўк-анорранглилар» ҳамон турнир жадвалида пешқадамлик қилмоқда ва Мадриднинг «Реал» клубини тўрт очкога ортда қолдирмоқда.

«Энг муҳими — биз уч очкони қўлга киритдик. Баъзан чидамли бўлиш, сабр қилишни билиш керак. Менимча, бугун биз буни уддалай олдик. Баъзи ўйинларда қийналишга тўғри келади — бу табиий ҳол. Бундай майдонда ўйнаш осон бўлмади, лекин таркибимизда исталган лаҳзада ўйин тақдирини ҳал қила оладиган футболчилар кўп», — дея Рафиньянинг сўзларини келтирмоқда Barca Universal.

Сешанба куни «Барселона» Чемпионлар лигаси 1/8 финалининг илк баҳсида «Ньюкасл»га қарши майдонга тушади.

Киритилди: 15:17, 08.03.2026.
Ўқилди: 1346 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик