Кириш Регистрация

"Мен кучли аёллар қуршовидаман": Роналдудан байрам табриги (+фото)

Баҳо:
+ | -

Криштиану Роналду ижтимоий тармоқларда Халқаро хотин-қизлар куни муносабати билан янги пост қолдирди. Юлдузли португалиялик футболчи турмуш ўртоғи, қизлари, онаси ва опа-сингиллари билан тушган суратларини намойиш этди. Роналду ушбу суратларга қуйидаги сўзларни илова қилди:

«Мен кучли аёллар қуршовидаман! Жоржина, қизларим, онам ва опа-сингилларим... Ҳар куни сизлардан миннатдорман. Халқаро хотин-қизлар куни муборак бўлсин!» — деб ёзди Роналду.

41 ёшли Криштиану Роналду айни дамда жароҳатидан тикланмоқда. Шанба куни «Ан-Наср» ўз сардорисиз Саудия Арабистони чемпионати доирасида «Неом» жамоасини 1:0 ҳисобида мағлуб этди. Ҳозирда «Ан-Наср» Про-лига турнир жадвалида пешқадамлик қилмоқда.

Киритилди: 19:08, 08.03.2026.
Ўқилди: 3962 марта.
Фикрлар: 16 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик