"Атлетико Мадрид" шанба куни Ла Лига ўйинида "Реал Сосьедад"ни 3:2 ҳисобида мағлуб этди. Мадрид жамоаси бош мураббийи Диего Симеоне ўйиндан сўнг шундай фикр билдирди.
"Менга нима ёқди? Жамоавий ўйин. Йигитлар қийин ўйинда жуда яхши жавоб қайтаришди. Рақиб иккита ажойиб гол урди, аммо жамоа прессинг қилишда ва имкониятлар яратишда давом этди, алмаштиришлар эса бизга кўпроқ куч бағишлади.
Бу жуда муҳим ғалаба", - дея Симеоненинг сўзларини келтиради The Touchline.













