Кириш Регистрация
08/03 00:45 Ювентус 4-0 Пиза
08/03 01:00 Атлетик Бильбао 0-1 Барселона
08/03 16:30 Лечче 2-1 Кремонезе
08/03 18:00 Вильярреал 2-1 Эльче
08/03 19:00 Болонья 1-2 Верона
08/03 19:00 Фиорентина 0-0 Парма
08/03 20:15 Хетафе 2-0 Бетис
08/03 22:00 Женоа 2-1 Рома
08/03 22:30 Севилья 1-1 Райо Вальекано
09/03 00:45 Милан 1-0 Интер
09/03 01:00 Валенсия 3-2 Алавес
10/03 00:45 Лацио - Сассуоло
10/03 01:00 Эспаньол - Реал Овьедо
10/03 19:00 Нефтчи - Андижон
10/03 19:45 Машъал - Қизилқум
10/03 20:00 Пахтакор - Навбаҳор

Месси нима учун «Барса»га қайтмаган эди? Лапорта 2023 йилдаги воқеалар тафсилотини очиқлади

Баҳо:
+ | -

«Барселона» президенти Жоан Лапорта Лионель Мессининг амалга ошмай қолган қайтиши билан боғлиқ вазиятга изоҳ берди.

Яқиндагина «кўк-анорранглилар»нинг собиқ мураббийи Хави Эрнандес интервью бериб, унда Лапортанинг ўзи 2023 йилда, келишув деярли имзоланиш арафасида турганда аргентиналик юлдузнинг қайтишини рад этгани ҳақида сўзлаб берган эди.

«2023 йилда Хави олдимга келиб, Месси унга қайтиш истаги борлигини айтганини билдирди. У мендан Хорхе Мессига [футболчининг отаси] таклиф юбориш учун шартнома тайёрлашни илтимос қилди. Бу тахминан март ойининг ўрталарида содир бўлганди. Аммо май ойида Хорхе Мессининг ўзи олдимга келди ва ўғлининг «Барса»га қайтиши имконсиз эканини, чунки улар «Интер Майами»ни танлашганини айтди. Мен эса уларнинг қарорини ҳурмат қилишимни ва тўлиқ қабул қилишимни билдирдим», — дея Лапортанинг сўзларидан иқтибос келтирмоқда BarcaTimes.

Лионель Месси ўша 2023 йилнинг ёзида «ПСЖ»дан эркин агент мақомида «Интер Майами»га кўчиб ўтган эди.

Киритилди: 14:24, 09.03.2026.
Ўқилди: 741 марта.
Фикрлар: 2 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.