Кириш Регистрация

Флик Вольтемадени тўхтатиш учун кимдан фойдаланиши маълум бўлди

Баҳо:
+ | -

«Барселона» бош мураббийи Ханс-Дитер Флик Чемпионлар лигаси 1/8 финали доирасидаги «Ньюкасл»га қарши бўлажак ўйинда Рональд Араухони асосий таркибда туширишга тайёр.

Тўқнашувнинг дастлабки баҳси 10 март куни Англияда бўлиб ўтади. Mundo Deportivo нашрининг маълумотларига кўра, Араухо худди жамоаларнинг сентябрь ойидаги учрашувида бўлгани каби, асосий таркибда кўриниш бериши мумкин. «Кўк-анорранглилар» устозининг фикрича, уругвайлик ҳимоячининг жисмоний маълумотлари «қарғалар»га қарши ўйинда, айниқса, рақибнинг «улкан» ҳужумчиси Ник Вольтемаде билан бўладиган дуэлларда «Барса»га жуда қўл келади.

Рональд Араухо таътилдан қайтганидан бери «Барселона»нинг асосий таркибида фақат бир марта майдонга тушган, бу воқеа Испания кубоги доирасида Сегунда вакили — «Альбасете»га қарши ўйинда содир бўлган эди.

Киритилди: 14:35, 09.03.2026.
Ўқилди: 3839 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик