Кириш Регистрация
09/03 00:45 Милан 1-0 Интер
09/03 01:00 Валенсия 3-2 Алавес
10/03 00:45 Лацио - Сассуоло
10/03 01:00 Эспаньол - Реал Овьедо
10/03 19:00 Нефтчи - Андижон
10/03 19:45 Машъал - Қизилқум
10/03 20:00 Пахтакор - Навбаҳор
11/03 16:30 Сурхон - Бунёдкор
11/03 19:30 Локомотив - Қўқон-1912
11/03 19:45 Бухоро - Хоразм

“Мен сотқин эмасман” – Моуриньо “Порту”га қарши баҳсдаги можарога изоҳ берди

Баҳо:
+ | -

“Бенфика” бош мураббийи Жозе Моуриньо “Порту” мураббийлар штаби аъзоси Лучо Гонсалес билан юзага келган тортишув ҳақида фикр билдирди.

Моуриньонинг сўзларига кўра, можаро вақтида Гонсалес уни бир неча бор “сотқин” деб ҳақорат қилган. Жозе Моуриньо бу ҳолатга муносабат билдириб, бундай айбловларни тушунмаслигини таъкидлади. Унинг айтишича, фаолияти давомида ишлаган ҳар бир клубига максимал даражада садоқат билан ёндашган.

“У мени 50 марта сотқин деб атади. Мен кимга хиёнат қилганимни тушунтириб беришини истардим. Мен бир пайтлар “Порту”га қалбимни берганман, кейин эса “Челси”, “Интер” ва “Реал”да ишладим. Дунёнинг турли жойларида фаолият олиб бордим ва ҳар бир клубга ҳаётимнинг 24 соатини бағишладим. Бу профессионализм деб аталади”, дейди Моуриньо.

Мураббий, шунингдек, футболчилар ва мутахассисларнинг фаолияти давомида турли клубларда ишлаши табиий жараён эканини қайд этди.

“Унинг ўзи ҳам “Марсель”га ўтганида “Порту”га хиёнат қилган бўладими? У мени бошқача ҳақорат қилиши ҳам мумкин эди, бироқ шундай йўлни танлади. Мен буни профессионал фаолиятимга қаратилган ҳужум деб биламан”, дея қўшимча қилди мутахассис.

Моуриньо мухлислар томонидан айтиладиган кескин гаплар футболнинг бир қисми эканини, бироқ бундай муносабат ҳамкасблар томонидан билдирилиши уни ранжитганини таъкидлади.

“Мухлисларнинг ҳақоратлари — футболнинг бир қисми. Аммо буни ҳамкасбинг қилса, бу бошқача қабул қилинади. Ахир у ҳам мен каби профессионал ва турли клубларда фаолият олиб борган”, деди у.

Мураббий сўзининг якунида қаерда ишлашидан қатъи назар, ҳар доим жамоаси манфаатлари учун бор кучини сарфлашини айтди.

“Ҳозир мен “Бенфика” манфаатлари учун ишлаяпман. Эртага “Эштрела”, “Морейренсе” ёки “Лейрия”да ишласам ҳам, худди шундай бор кучимни бераман. Шунинг учун бу гаплар менга ёқмади”.

Маълумот учун, жамоалар ўртасидаги учрашув 2:2 ҳисобидаги дуранг билан якунланган бўлиб, баҳснинг сўнгги дақиқаларида Моуриньо ва Гонсалес тортишув сабаб майдондан четлатилган эди.

Португалия Примейра Лигаси 25-туридан сўнг “Порту” 66 очко билан турнир жадвалида пешқадамлик қилмоқда. 59 очко жамғарган “Бенфика” эса 3-ўринни эгаллаб турибди.

Манба: daryo.uz
Киритилди: 22:50, 09.03.2026.
Ўқилди: 402 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.