Кириш Регистрация
12/05 00:00 Тоттенхэм 1-1 Лидс
12/05 00:00 Райо Вальекано 1-1 Жирона
12/05 22:00 Сельта 2-3 Леванте
12/05 23:00 Бетис 2-1 Эльче
13/05 00:30 Осасуна 1-2 Атлетико
13/05 22:00 Эспаньол - Атлетик Бильбао
13/05 22:00 Вильярреал - Севилья
14/05 00:00 Манчестер Сити - Кристал Пэлас
14/05 00:30 Алавес - Барселона
14/05 00:30 Хетафе - Мальорка
14/05 22:00 Валенсия - Райо Вальекано
14/05 23:00 Жирона - Реал Сосьедад

Жанни Инфантино: «500 миллионта ариза — бу ФИФА тарихидаги мисли кўрилмаган кўрсаткич»

Баҳо:
+ | -

ФИФА президенти Жанни Инфантино бўлажак ЖЧ-2026 ҳақида ўз фикрларини билдирди.

«Жаҳон чемпионати фантастик ва феноменал тарзда ўтади. Қўшма Штатлар, Мексика ва Канадада мисли кўрилмаган ажиотаж ҳукм сурмоқда. Тўрт ҳафта ичида биз чипталар учун 500 миллиондан ортиқ ариза олдик. Бу ақл бовар қилмас кўрсаткич. Бизда деярли 7 миллионта чипта бор, аммо 500 миллионта ариза — бу ФИФА ёки бошқа бирор ташкилот тарихидаги мутлақо рекорд натижадир. 104 та ўйиндан 77 тасига бир миллиондан ортиқ ариза тушган, қолганлари ҳам тахминан шу даражада. Биз чипталарнинг бир қисмини турнир ривожи ва финал кунлари учун захирада сақлаб қўйганмиз. Барча стадионлар лиқ тўлади — бу ҳақиқий байрам бўлади.

Илгари Қўшма Штатларда футбол ёки улар айтганидек «соккер» унчалик машҳур эмас дейишарди, энди бу вазият ўзгарди. Бу катта муваффақият бўлади. Бу 48 та жамоа, 104 та ўйин, 16 та шаҳар ва учта давлат иштирок этадиган илк Жаҳон чемпионати... биз жуда улкан воқелик остонасида турибмиз. Бу шунчаки турнир ёки спорт мусобақасидан кўра кўпроқ нарса — бу бутун дунёни тўхташга ва томоша қилишга мажбур этадиган ижтимоий ҳодисадир», — дея Инфантинонинг сўзларини келтиради AS нашри.

Киритилди: 14:30, 10.03.2026.
Ўқилди: 724 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

«Реал» ичидаги «сотқин» топилди: Перес маълумот сиздирган шахс ҳақида гапирди [4506]

Геҳи Ҳусанов билан бирга ўйнаш ҳақида фикр билдирди [2483]

Роналду «Ан-Наср»нинг муддатидан аввал чемпионликни қўлдан чиқаришига муносабат билдирди [2299]

Фабио Каннаваро 2026 йилги ЖЧнинг 5 та асосий фаворити қайси жамоалар эканини айтди [2023]

Лионель Мессининг «Интер Майами»даги маоши маълум бўлди [1985]

ФИФА ЖЧ-2026 иштирокчилари учун клубларга маблағ ажратади: Ўзбекистон клублари қанча ишлаб олиши мумкин? [1585]

«Реал» президенти: «Жорий мавсумда биздан 18 очко ўғирлаб кетишди! Мени еттита Ла Лига чемпионлигидан маҳрум қилишди!» [1573]

Саудия Про-Лигаси: "Ан-Наср" ўз майдонида "Ал-Ҳилол" билан баҳсда сўнгги сонияларда гол ўтказиб юбориб, ғалабани қўлдан чиқарди [1509]

«Реал» Вальвердени сотиб юбормоқчи: Уругвайлик юлдузнинг кетишига учта сабаб айтилди [1433]

Флорентино Перес Вальверде ва Тчуамени жанжали ҳақида фикр билдирди [1385]

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик