Кириш Регистрация

Сантос "Ювентус"га ўтиши мумкин

Баҳо:
+ | -

«Челси» ярим ҳимоячиси Андрей Сантос фаолиятини А Серияда давом эттириши мумкин.

NTVASCO нашри берган маълумотларга кўра, бразилиялик футболчининг трансферига «Ювентус» қизиқиш билдирмоқда. Турин клуби шу ёзда 21 ёшли футболчини сотиб олиш имкониятини кўриб чиқмоқда.

Андрей Сантос 2023 йилда «Васко да Гама»дан «Челси» сафига 12 миллион евро эвазига ўтган эди. Унинг Лондон клуби билан шартномаси 2030 йилнинг 30 июнига қадар мўлжалланган. Жорий мавсумда ярим ҳимоячи «кўклар» сафида барча мусобақаларда 35 та ўйинда майдонга тушиб, 1 та гол урди ва 4 та голли узатмани амалга оширди. Transfermarkt портали Сантоснинг трансфер қийматини 45 миллион еврога баҳоламоқда.

Киритилди: 23:12, 10.03.2026.
Ўқилди: 684 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик