Кириш Регистрация
20/04 23:45 Лечче - Фиорентина
21/04 00:00 Кристал Пэлас - Вест Хэм
21/04 22:00 Атлетик Бильбао - Осасуна
21/04 22:00 Мальорка - Валенсия
22/04 00:00 Брайтон - Челси
22/04 00:30 Реал Мадрид - Алавес
22/04 00:30 Жирона - Бетис
22/04 22:00 Эльче - Атлетико
22/04 23:00 Реал Сосьедад - Хетафе
23/04 00:00 Борнмут - Лидс
23/04 00:00 Бёрнли - Манчестер Сити

"Челси" Лаутаро Мартинес учун 100 миллион евро тўлашга тайёр

Баҳо:
+ | -

«Интер» ҳужумчиси Лаутаро Мартинес фаолиятини Англия Премьер-лигасида давом эттириши мумкин.

La Nacion нашри берган маълумотларга кўра, аргентиналик футболчининг трансферига «Челси» қизиқиш билдирмоқда. Лондон клуби шу ёзда ҳужумчининг йирик трансферини амалга оширишга тайёргарлик кўрмоқда ва Мартинес учун 100 миллион евро тўлашга тайёр. 28 ёшли футболчи «кўклар»нинг ҳужум чизиғини кучайтириш учун асосий номзод бўлиб турибди.

Лаутаро Мартинес 2018 йилда «Расинг»дан «Интер»га 25 миллион евро эвазига ўтган эди. Унинг амалдаги шартномаси 2029 йилнинг 30 июнига қадар мўлжалланган. Жорий мавсумда аргентиналик футболчи миланликлар сафида барча мусобақаларда 35 та ўйин ўтказиб, 18 та гол урди ва 4 та голли узатмани амалга оширди. Transfermarkt портали ҳужумчининг трансфер қийматини 85 миллион еврога баҳоламоқда.

Киритилди: 23:13, 10.03.2026.
Ўқилди: 606 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик