Кириш Регистрация
20/04 23:45 Лечче - Фиорентина
21/04 00:00 Кристал Пэлас - Вест Хэм
21/04 22:00 Атлетик Бильбао - Осасуна
21/04 22:00 Мальорка - Валенсия
22/04 00:00 Брайтон - Челси
22/04 00:30 Реал Мадрид - Алавес
22/04 00:30 Жирона - Бетис
22/04 22:00 Эльче - Атлетико
22/04 23:00 Реал Сосьедад - Хетафе
23/04 00:00 Борнмут - Лидс
23/04 00:00 Бёрнли - Манчестер Сити

"Лион" дарвозабони билан шартномани узайтирди

Баҳо:
+ | -

«Лион» 29 ёшли дарвозабон Реми Дескамп билан амалдаги шартномани узайтирди. Франциялик посбон билан имзоланган янги келишув 2029 йилнинг ёзига қадар мўлжалланган.

Дескамп «Лион» таркибига 2024 йилнинг ёзида келиб қўшилган эди. «Лилль» клуби тарбияланувчиси ҳисобланган футболчи фаолияти давомида «Тур», «Шарлеруа» ва «Нант» каби жамоалар шарафини ҳимоя қилган.

Жорий мавсумга тўхталадиган бўлсак, дарвозабон «Лион» сафида барча мусобақаларда жами 12 та ўйинда майдонга тушди. Ушбу учрашувларда у ўз дарвозасидан атиги 9 та тўп ўтказиб юборди, холос.

Айни дамда «Лион» УEФА Европа Лигасида муваффақиятли иштирок этмоқда (жамоа лига босқичини 1-ўринда якунлаб, тўғридан-тўғри 1/8 финалга йўл олди). Шунингдек, клуб Франция 1-лигасида ҳам юқори ўринлар учун курашяпти. Ҳозирда «тўқувчилар» миллий чемпионатда 46 очко билан турнир жадвалининг тўртинчи поғонасини эгаллаб туришибди.

Киритилди: 23:17, 10.03.2026.
Ўқилди: 629 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик