Кириш Регистрация
11/05 00:00 Барселона 2-0 Реал Мадрид
11/05 23:45 Наполи - Болонья
12/05 00:00 Тоттенхэм - Лидс
12/05 00:00 Райо Вальекано - Жирона
12/05 22:00 Сельта - Леванте
12/05 23:00 Бетис - Эльче
13/05 00:30 Осасуна - Атлетико
13/05 22:00 Эспаньол - Атлетик Бильбао
13/05 22:00 Вильярреал - Севилья
14/05 00:00 Манчестер Сити - Кристал Пэлас

«Барселона» Англияда 1 та аниқ зарба билан дурангга эришди

Баҳо:
+ | -

«Ньюкасл» жамоаси Чемпионлар лигаси 1/8 финали доирасидаги ўйинда «Барселона» дарвозасига рақибига нисбатан деярли икки баравар кўп зарба йўллади.

Жамоаларнинг Англиядаги илк учрашуви 1:1 ҳисобидаги дуранг билан якунланди. Каталонияликлар вингери Ламин Ямал 96-дақиқада пенальтидан ҳисобни тенглаштирди.

Ямалнинг нуқтадан йўллаган зарбасига қадар «Барселона» футболчилари бутун ўйин давомида дарвоза соҳасига атиги бир марта аниқ зарба беришган эди. Умумий ҳисобда каталонияликлар 9 та зарба ижро этишди.

«Ньюкасл» футболчилари эса «Барселона» дарвозаси томон 16 бор зарба бериб, уларнинг тўрттасини аниқ йўналтиришди.

«Барселона» ўйин вақтининг 54 фоизида тўпга эгалик қилган бўлса-да, бурчак зарбалари борасида рақибдан ортда қолди (4 га қарши 9 та). Шунингдек, мезбонлар ҳужумлар сони бўйича ҳам меҳмонлардан устун келишди (36 га қарши 29 та).

Киритилди: 03:35, 11.03.2026.
Ўқилди: 965 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик