Кириш Регистрация
10/05 00:00 Реал Сосьедад 2-2 Бетис
10/05 15:30 Верона 0-1 Комо
10/05 17:00 Мальорка 1-1 Вильярреал
10/05 18:00 Бёрнли 2-2 Астон Вилла
10/05 18:00 Ноттингем Форест 1-1 Ньюкасл
10/05 18:00 Кристал Пэлас 2-2 Эвертон
10/05 18:00 Кремонезе 3-0 Пиза
10/05 18:00 Фиорентина 0-0 Женоа
10/05 19:15 Атлетик Бильбао 0-1 Валенсия
10/05 20:30 Вест Хэм 0-1 Арсенал
10/05 21:00 Парма 2-3 Рома
10/05 21:30 Реал Овьедо 0-0 Хетафе
10/05 23:45 Милан 2-3 Аталанта
11/05 00:00 Барселона 2-0 Реал Мадрид
11/05 23:45 Наполи - Болонья
12/05 00:00 Тоттенхэм - Лидс
12/05 00:00 Райо Вальекано - Жирона
12/05 22:00 Сельта - Леванте
12/05 23:00 Бетис - Эльче

Сергеев ва Ҳамробеков «Пахтакор»га ўтадими? Тожиев жавоб берди

Баҳо:
+ | -

Ўзбекистон Суперлигасининг 3-туридан ўрин олган “Пахтакор” – “Навбаҳор” (0:2) учрашувидан кейинги матбуот анжуманининг иккинчи қисмида мезбонлар бош мураббийи Камолиддин Тожиев қатнашиб, журналистларнинг саволларига жавоб берди.

“Шерлар” устози одатдагидек, ўз сўзини учрашув ҳақидаги фикрлари билан бошлади.

— Ўйинни яхши бошлай олмадик. Балки майдонни тозалаш кераклиги учун кўп кутиб қолиб кетгандирмиз. Иккинчи бўлимда ўзимизга иккита гол олиб келдик. Йигитларни танимадим, эртага буни таҳлил қилиб чиқамиз ва хулосалар чиқарамиз.

— Бугунги мағлубиятдан сўнг, Суперкубок финалидаги имкониятлар пасайиб кетмайдими?
— Йўқ. Финал битта ўйиндан иборат. Билмайман, бугун бизга нима бўлди? Барчасини таҳлил қиламиз.

— Дастлабки икки турда Ҳамдамов ва Пажишекни захирадан майдонга туширган эдингиз. Бугун эса польшалик ҳужумчини асосий таркибда кўрдик. Ушбу қарор ўзини қанчалик оқлади?
— Бугун бутун жамоа яхши ўйнай олмади. Нима бўлганини билмайман, очиғи. Шунинг учун таҳлил қилиб чиқамиз ,деб айтяпман.

— “Пахтакор” бугун рақибдан ўйиннинг барча жабҳаларида ортда қолганини тан оласизми? Балки қайсидир жиҳатлар бўйича жамоангиз яхшироқ бўлгандир?
— Барча аспектларда демаган бўлардим. Ўзимизга йўқ жойдан иккита гол олиб келдик. Нега пенальти олиб келганимизни билмайман. Бошқа кўзга кўринарли вазият бўлмади.

— Сергеев ва Ҳамробековни “Пахтакор”да кўришимиз мумкинми? Агар ФИФА рухсат берса?
— Кўрамиз. Биринчи навбатда ФИФА бундай имкониятни тақдим этиши керак. Шундан сўнг музокара олиб борамиз.

— Пенальти белгиланишидан олдин ҳам Ибрагимов қоида бузган эди. 11 метрлик жарима зарбаси ҳам унинг хатоси туфайли белгиланди. Ибрагимовни захирага олишга кечикдим деб ўйлайсизми? У бугунги ўйинда бироз асабийлашиб кетгандек туюлди...
— Ибрагимов бироз асабий ўйинчи. Бу футбол. Кўриб чиқамиз ва нима рўй берганини билиб оламиз. Уни олдинроқ захирага олмоқчи эдим.

— Ноқулай об-ҳаво шароити жамоангиз ўйинига қанчалик таъсир қилди?
— Об-ҳаво икки жамоа учун ҳам бир хил эди.

— Тимур Кападзе ҳозиргина ушбу учрашувга жуда жиддий ёндашгани ҳақида айтиб ўтди. “Пахтакор”нинг бугунги мағлубиятида мураббийларнинг штаби қанчалик айбдор? Рақиб жамоа мураббийлар штаби айнан бугунги учрашувда ўта жиддий тайёргарлик кўрган экан...
— Бунга жавобни учрашувни таҳлил қилиб бўлганимиздан сўнг билиб оламиз.

— Иккинчи бўлимнинг стартида урилган гол ўйинга қанчалик таъсир қилди?
— Биринчи дақиқадаёқ ўз дарвозамиздан тўп ўтказиб юбордик.

— Ҳакамларнинг ишига баҳо бериб ўтсангиз?
— Бу ҳақда гапирмайман.

“Навбаҳор” ПФК матбуот хизмати.

Манба: @fcnavbahor
Киритилди: 07:25, 11.03.2026.
Ўқилди: 4748 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик