Кириш Регистрация
02/04 18:00 Сўғдиёна - Қўқон-1912
02/04 19:00 Бунёдкор - Локомотив

«Манчестер Юнайтед» норвегиялик ҳимоячи учун курашда «Ньюкасл» билан рақобатлашади

Баҳо:
+ | -

Дортмунднинг «Боруссия» клуби ҳимоячиси Юлиан Рюэрсон шу ёзда жамоасини ўзгартириши мумкин. Football Insider нашрининг хабар беришича, футболчига «Манчестер Юнайтед» даъвогарлик қилмоқда.

Норвегиялик футболчи учун курашда «қизил иблислар»га «Ньюкасл» рақобатчи бўлиши мумкин, чунки ушбу клуб ҳам ҳимоячига қизиқиш билдирмоқда.

Рюэрсоннинг «Боруссия» Дортмунд билан амалдаги шартномаси 2028 йилнинг ёзига қадар мўлжалланган. Transfermarkt портали ҳимоячини 20 млн еврога баҳоламоқда. Жорий мавсумда футболчи ҳисобида Бундеслигадаги 22 та ўйин, 11 та голли узатма ва 5 та сариқ карточка мавжуд.

Киритилди: 12:20, 11.03.2026.
Ўқилди: 1170 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик