Кириш Регистрация
20/04 23:45 Лечче - Фиорентина
21/04 00:00 Кристал Пэлас - Вест Хэм
21/04 22:00 Атлетик Бильбао - Осасуна
21/04 22:00 Мальорка - Валенсия
22/04 00:00 Брайтон - Челси
22/04 00:30 Реал Мадрид - Алавес
22/04 00:30 Жирона - Бетис
22/04 22:00 Эльче - Атлетико
22/04 23:00 Реал Сосьедад - Хетафе
23/04 00:00 Борнмут - Лидс
23/04 00:00 Бёрнли - Манчестер Сити

Киммих «Аталанта» фанатларини алоҳида эътироф этди

Баҳо:
+ | -

«Бавария» ярим ҳимоячиси Йозуа Киммих Чемпионлар лигаси доирасида «Аталанта»га қарши кечган ва 6:1 ҳисобидаги ғалаба билан якунланган ўйиндан сўнг ўз таассуротлари билан ўртоқлашди.

Мюнхенликлар Бергамодаги баҳснинг 67-дақиқасига келиб рақиб дарвозасига жавобсиз олтита тўп киритдилар, майдон эгалари эса бунга фақат 93-дақиқада жавоб қайтара олишди.

«Охирида гол ўтказиб юборганимиз ачинарли, аммо умуман олганда, айниқса биринчи бўлимда жуда кучли ўйин кўрсатдик. Ўйинга киришиб кетиш учун тахминан беш дақиқа керак бўлди, шундан сўнг кетма-кет голли вазиятлар ярата бошладик. Биз рақибга муаммо туғдира олишимизни билардик, шу билан бирга, ушбу стадиондаги ажойиб муҳитдан ҳам хабаримиз бор эди. Бундай ҳисоб қайд этилаётган бўлса-да, мухлислар ўз жамоасини бу қадар қўллаб-қувватлашда давом этганини ҳеч қачон кўрмаганман. Бу ҳайратланарли ва «Аталанта» фанатлари ҳақида кўп нарсани англатади», — деди Киммих ОАВ вакиллари билан суҳбатда.

Жавоб учрашуви 18 март куни Мюнхенда бўлиб ўтади.

Киритилди: 12:25, 11.03.2026.
Ўқилди: 689 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик