Кириш Регистрация
02/04 18:00 Сўғдиёна - Қўқон-1912
02/04 19:00 Бунёдкор - Локомотив

Микель Артета: «Биз кўп нарсага эришдик, лекин...»

Баҳо:
+ | -

Лондоннинг «Арсенал» клуби бош мураббийи Микель Артета Чемпионлар лигаси 1/8 финали доирасидаги «Байер»га қарши ўйин олдидан жамоасининг истиқболлари ҳақида гапирди.

Чоршанба куни «канонирлар» Леверкузенда «доришунослар»га қарши баҳс олиб борадилар. Учрашув Тошкент вақти билан соат 22:45 да старт олади. Ўйин бошланишидан аввал журналистлар испаниялик мутахассисдан унинг жамоаси турнирда охиригача (финалгача) бора олишига ишониши ҳақида сўрашди.

«Мен бугунги кун билан яшайман, лекин келажакка оптимизм билан қарайман. Мен бор кучимни ишга соляпман ва футболчиларни ҳам худди шундай кайфиятда бўлишлари учун руҳлантиришга ҳаракат қиляпман. Ушбу мавсумда ҳали қилишимиз керак бўлган ишлар жуда кўп. Биз кўп нарсага эришдик, аммо энг муҳими ҳали олдинда ва буларнинг барчаси эртага бошланади», — деди Артета матбуот анжуманида.

Жавоб учрашуви 17 март куни Лондонда бўлиб ўтади.

Киритилди: 13:22, 11.03.2026.
Ўқилди: 842 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик