Кириш Регистрация

"Милан" ҳужумчиси сафга қайтмоқда

Баҳо:
+ | -

"Милан" марказий ҳужумчиси Сантьяго Хименес сафга қайтишга яқин турибди. MilanNews хабарига кўра, мексикалик футболчи узоқ танаффусдан сўнг сешанба куни илк машғулотини ўтказди.

Эслатиб ўтамиз, Хименес октябрь ойи охирида тўпиғидан жароҳат олган ва шундан сўнг операция қилинган эди.

Бир неча кундан кейин "россонерилар" тиббий штаби форварднинг А Серия 29-туридан ўрин олган "Лацио"га қарши бўлажак ўйинга тайёрлиги бўйича якуний қарорни қабул қилади.

Жорий мавсумда 24 ёшли футболчи 11 та ўйинда майдонга тушиб, ўз ҳисобига битта гол ва иккита ассист ёздириб қўйди. Унинг Италия клуби билан шартномаси 2029 йилнинг июнь ойида якунига этади.

Айни пайтда "Милан" А Серия турнир жадвалида иккинчи ўринни эгаллаб турибди.

Киритилди: 16:39, 11.03.2026.
Ўқилди: 603 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик