Кириш Регистрация
02/04 18:00 Сўғдиёна - Қўқон-1912
02/04 19:00 Бунёдкор - Локомотив

Льоренте: "Чемпионлар Лигасида 5 та гол уриш ҳеч қачон осон бўлмайди"

Баҳо:
+ | -

Мадриднинг "Атлетико" клуби ўйинчиси Маркос Льоренте Чемпионлар Лигаси доирасида "Тоттенхэм"га қарши кечган баҳсдаги ғалаба ҳақида тўхталиб ўтди. Мусобақанинг 1/8 финалидан ўрин олган илк учрашув Испания клубига 5:2 ҳисобидаги натижани тақдим этди.

"Ўйин олдидан ҳар биримиз 5 та гол урилган натижага жон деб рози бўлардик. Чемпионлар Лигасида бунга эришиш ҳеч қачон осон бўлмайди. Аммо ўтказиб юборилган 2 та гол бироз аралаш туйғуларни қолдирди. Шунга қарамай, жавоб ўйини олдидан бизда яхши устунлик бор", — дея Льорентенинг сўзларини келтиради УЕФА сайти.

Льоренте учрашувнинг 6-дақиқасида 15 метрлардан йўлланган зарба билан гол муаллифига айланди. Ушбу гол дарвозабон Кинскининг тўпни чиқариб юборишдаги хатоси, шунингдек, Лукман ва Альвареснинг аниқ ҳаракатлари натижасида юзага келди.

"Тоттенхэм" ва "Атлетико" ўртасидаги иккинчи учрашув 18 март куни Лондонда бўлиб ўтади.

Киритилди: 16:50, 11.03.2026.
Ўқилди: 728 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик