Ўтмишнинг машҳур футболчиси Эден Азар ўзи бирга тўп сурган футболчилар ичида энг зўри кимлигини айтди.
"Мен бирга ўйнаган энг яхши футболчи? Карим Бензема. У ҳам ўйинларда, ҳам машғулотларда жуда юқори даражани кўрсатарди. Мен у билан майдонга тушарканман, ўзимга-ўзим: «Вау», дердим. У ҳақиқий футбол санъатини намойиш этарди — Карим билан бирга ўйнаш ажойиб эди", — дея Азарнинг сўзларини келтиради The Touchline.
Карим Бензема 2009–2023 йиллар давомида "Реал" шарафини ҳимоя қилган. Ушбу давр мобайнида француз 648 та ўйин ўтказиб, 354 та гол урди ва шерикларига 156 та голли узатмани амалга оширди. Ҳозирда 38 ёшли Бензема "Ал-Ҳилол" клубида тўп сурмоқда.
Эден Азар 32 ёшида профессионал фаолиятини якунлаган эди.













