Кириш Регистрация
11/05 00:00 Барселона 2-0 Реал Мадрид
11/05 23:45 Наполи - Болонья
12/05 00:00 Тоттенхэм - Лидс
12/05 00:00 Райо Вальекано - Жирона
12/05 22:00 Сельта - Леванте
12/05 23:00 Бетис - Эльче
13/05 00:30 Осасуна - Атлетико
13/05 22:00 Эспаньол - Атлетик Бильбао
13/05 22:00 Вильярреал - Севилья
14/05 00:00 Манчестер Сити - Кристал Пэлас

Жон Оби Микел: "Артета трансферларга қарийб бир миллиард сарфлади, лекин фақат бурчак тўплари билан ютмоқчи"

Баҳо:
+ | -

"Челси" клубининг собиқ футболчиси Жон Оби Микел Микель Артета қўл остидаги "Арсенал" жамоасининг ўйинини танқид қилди.

"Ҳозирги "Арсенал"нинг ўйинини кузатар эканман, улар тўлиқ ва истисносиз равишда бурчак тўпларига таяниб қолишганини кўраман. Микель Артета трансферлар учун қарийб бир миллиард, қарийб бир миллиард маблағ сарфлади. Сиз ўйинларда ғалаба қозонишнинг ягона йўли бурчак тўплари демоқчимисиз? Бу кулгили.

"Арсенал" мухлисларининг жамоа ўйин услубидан шикоят қилмаётганликларининг ягона сабаби — клуб АПЛда пешқадамлик қилаётганида. Ҳа, агар жамоа турнир жадвалининг юқорисида бўлмаганида, улар ўзларига ёқмаётган бу ўйин услубидан нолиган бўлардилар", — дея Оби Микелнинг сўзларини келтиради TEAMtalk.

Айни дамда "Арсенал" 67 очко жамғарган ҳолда АПЛ турнир жадвалида пешқадамлик қилмоқда. "Канонирлар" иккинчи ўринда бораётган "Манчестер Сити"ни етти очкога ортда қолдирмоқда, бироқ "шаҳарликлар" ҳисобида битта захира ўйини мавжуд.

Киритилди: 22:29, 11.03.2026.
Ўқилди: 847 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик