Кириш Регистрация
11/03 01:00 Аталанта 1-6 Бавария
11/03 01:00 Атлетико 5-2 Тоттенхэм
11/03 01:00 Ньюкасл 1-1 Барселона
11/03 16:30 Сурхон 0-0 Бунёдкор
11/03 19:30 Локомотив 0-0 Қўқон-1912
11/03 19:45 Бухоро 1-1 Хоразм
11/03 22:45 Байер 1-1 Арсенал
12/03 01:00 Буде-Глимт 2-0 Спортинг
12/03 01:00 ПСЖ 2-1 Челси
12/03 01:00 Реал Мадрид 3-0 Манчестер Сити
12/03 19:30 ОКМК - Сўғдиёна
12/03 19:45 Динамо - Насаф

Бернарду Силва "Ювентус" билан музокараларни бошлади

Баҳо:
+ | -

"Манчестер Сити" ярим ҳимоячиси Бернарду Силва фаолиятини Италияда давом эттириши мумкин.

La Gazzetta dello Sport нашрининг маълумотларига кўра, португалиялик футболчини ўз сафига қўшиб олишга "Ювентус" қизиқиш билдирмоқда. Футболчи ёзда "шаҳарликлар" билан шартномаси якунланганидан сўнг, Турин клубига эркин агент сифатида ўтиш бўйича музокараларни бошлаб юборган. Бироқ "Ювентус" учун Силвани қўлга киритиш осон бўлмайди, чунки унинг трансферига "Интер" ва "Галатасарой" клублари ҳам даъвогарлик қилмоқда.

Бернарду Силва 2017 йилда "Монако"дан "Манчестер Сити"га 50 миллион евро эвазига ўтган эди. Жорий мавсумда 31 ёшли футболчи "шаҳарликлар" сафида барча турнирларда 38 та ўйинда майдонга тушиб, 2 та гол урди ва 5 та голли узатмани амалга оширди. Transfermarkt портали португалиялик футболчининг қийматини 27 миллион еврога баҳоламоқда.

Киритилди: 23:10, 11.03.2026.
Ўқилди: 261 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.