Кириш Регистрация
11/03 01:00 Аталанта 1-6 Бавария
11/03 01:00 Атлетико 5-2 Тоттенхэм
11/03 01:00 Ньюкасл 1-1 Барселона
11/03 16:30 Сурхон 0-0 Бунёдкор
11/03 19:30 Локомотив 0-0 Қўқон-1912
11/03 19:45 Бухоро 1-1 Хоразм
11/03 22:45 Байер 1-1 Арсенал
12/03 01:00 Буде-Глимт 2-0 Спортинг
12/03 01:00 ПСЖ - Челси
12/03 01:00 Реал Мадрид - Манчестер Сити
12/03 19:30 ОКМК - Сўғдиёна
12/03 19:45 Динамо - Насаф

Кин, Гирасси ёки Влахович — "Милан" кимни танлайди?

Баҳо:
+ | -

"Милан" клуби Мойзе Кинни сотиб олишни кўзламоқда.

La Gazzetta dello Sport нашрининг тасдиқлашича, "россонерилар" айнан шу турдаги ҳужумчига эҳтиёж сезмоқда ва "Фиорентина" футболчисини қанчага сотиб олиш мумкинлигини аниқлаштириш ниятида.

Июль ойининг дастлабки 15 куни давомида футболчининг шартномасида 62 миллион евролик товон пули ҳақидаги банд амал қилади. Бироқ Киннинг у қадар муваффақиятли чиқмаган мавсумидан сўнг (А Сериянинг 24 та ўйинида 8 та гол), бу рақамлар катта аҳамиятга эга эмас. Миланликлар яқин бир неча ҳафта ичида қанча миқдорда чегирма олиш мумкинлиги бўйича маълумот тўпламоқчи.

Мойзе йилига 4,5 миллион евро маош олади ва у "Милан" бош мураббийи Массимилиано Аллегрига "Ювентус"даги фаолияти орқали жуда яхши таниш.

Шунингдек, "қизил-қоралар" Кинга муқобил сифатида Дортмунднинг "Боруссия" клуби ҳужумчиси Серу Гирасси номзодини ҳам кўриб чиқишмоқда. Душан Влаховичга бўлган қизиқиш ҳам сақланиб қолган, бироқ сербиялик футболчи "Ювентус" билан шартномани узайтириш бўйича музокараларни қайта бошлаган.

Киритилди: 23:21, 11.03.2026.
Ўқилди: 243 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.