"Манчестер Юнайтед" бош мураббийи Майкл Кэррик Англия Премьер-лигасининг 30-туридан ўрин олган "Астон Вилла"га қарши бўлажак учрашув ҳақида ўз фикрларини билдирди.
"Бу ўйин жуда муҳим ва биз уни интиқлик билан кутяпмиз. Биз яхши ҳолатга келиб олдик, сўнгги икки ой ижобий руҳда ўтди ва биз бундан пойдевор сифатида фойдаланмоқчимиз. Ушбу баҳсга мағлубиятдан сўнг (Ньюкаслдаги 1:2 ҳисобидаги мағлубият назарда тутилмоқда) етиб келдик, лекин футболда шундай бўлиб туради — сўнгги ҳафталарда деярли барча жамоалар бундай ҳолатни бошдан кечиришди. Бу лиганинг табиати шундай. Биз ҳамма нарсага узоқ муддатли истиқбол билан қараймиз ва қайси жиҳатларда кучайишимиз мумкинлигини тушуниб турибмиз.
Йигитлар машғулотларда яна жуда қаттиқ меҳнат қилишди, улар ўйинни интизорлик билан кутишмоқда", — дея Кэррикнинг сўзларини келтиради "қизил иблислар" расмий сайти.













