Кириш Регистрация

Трезеге "Ювентус"га кимни сотиб олиш кераклигини айтди

Баҳо:
+ | -

"Ювентус"нинг собиқ ҳужумчиси Давид Трезеге Турин жамоасида қайси футболчини кўришни исташини маълум қилди.

"Мен Роберт Левандовскини ҳатто 37 ёшида ҳам "Ювентус"га сотиб олган бўлардим. У Эрлинг Холанд билан биргаликда дунёдаги охирги ҳақиқий "тўққизинчи рақам" (марказий ҳужумчи) ҳисобланади. Балки Левандовскининг жисмоний ҳолати аввалгидек эмасдир, лекин у кучли, жуда ақлли ва голлар уради. Мен уни шахсан ўзим Туринга олиб борган бўлардим", — дея Трезегенинг сўзларидан иқтибос келтиради The Touchline.

Роберт Левандовскининг "Барселона" билан шартномаси жорий мавсум якунида ниҳоясига етади. Агар меҳнат шартномаси узайтирилмаса, польшалик тўпурар ёзда бошқа жамоага эркин агент сифатида ўтиши мумкин.

Киритилди: 00:20, 12.03.2026.
Ўқилди: 1056 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик