Кириш Регистрация

"Арсенал" - "Эвертон": жароҳат сабабли ўйинни ўтказиб юборадиганлар рўйхати

Баҳо:
+ | -

"Арсенал" ва "Эвертон" баҳсида қайси футболчилар иштирок эта олмасликлари маълум бўлди. Хабарларга кўра, мерсисайдликлар сафида ушбу ўйинда бир нечта муҳим номлар бўлмайди.

Жумладан жамоа ҳужумчиси Жек Грилиш тўпиғидан олган жароҳат билан бутун мавсумни ўтказиб юбориши маълум бўлган. Чарли Алкарас ҳам муҳим ўйинда жамоага ёрдам бера олмайди.

Шунингдек, ҳимоячи Симус Коулмен машғулотларда олган кичик жароҳати сабабли майдонга туша олмайди. "Арсенал"да ярим ҳимоячилар Мартин Эдегор ҳамда Микел Меринолар қайдномага киритилмаслиги маълум бўлган.

Манба: newsnow.co.uk
Киритилди: 11:25, 12.03.2026.
Ўқилди: 769 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик