Кириш Регистрация
11/03 01:00 Аталанта 1-6 Бавария
11/03 01:00 Атлетико 5-2 Тоттенхэм
11/03 01:00 Ньюкасл 1-1 Барселона
11/03 16:30 Сурхон 0-0 Бунёдкор
11/03 19:30 Локомотив 0-0 Қўқон-1912
11/03 19:45 Бухоро 1-1 Хоразм
11/03 22:45 Байер 1-1 Арсенал
12/03 01:00 Буде-Глимт 3-0 Спортинг
12/03 01:00 ПСЖ 5-2 Челси
12/03 01:00 Реал Мадрид 3-0 Манчестер Сити
12/03 19:30 ОКМК 2-2 Сўғдиёна
12/03 20:00 Динамо 1-1 Насаф

“Сўғдиёна” “Суперлига регламенти”нинг либослар бўйича талабини бузгани учун жаримага тортилади

Баҳо:
+ | -

“Суперлига регламенти”нинг 16-бобида мусобақада иштирок этувчи жамоалар баҳсларда мақомига қараб уй ёки меҳмон либосларда майдонга тушиши келтириб ўтилган. Унга кўра, жамоалар уй учрашувларида кийиб тушадиган либосларини мавсум олдидан Лигага тақдим этиши керак. Шундан келиб чиқиб, Лига меҳмон жамоага меҳмондаги баҳсларда қайси либосларда майдонга тушишини белгилашга, захира ёки учинчи либосларини талаб қилишга ҳақлидир.

Бугун бўлиб ўтадиган Суперлига 4-тури доирасидаги ОКМК — “Сўғдиёна” учрашувида ОКМК жамоаси мавсум аввалида ўзи тақдим этган уй либосида — кулранг-оқ либосларда майдонга тушиши керак эди. Аммо меҳмонда ўйнаётган “Сўғдиёна” жамоасининг ҳар икки либоси ҳам ОКМКнинг уй либоси рангига яқин бўлган ва учрашувда жамоалар кийиб тушадиган либослар учрашув расмийларининг ҳақли эътирозига сабаб бўлган.

Лига мавжуд вазиятдан келиб чиқиб, ОКМК жамоасига ушбу учрашувда иккинчи — кўк рангли либосларда майдонга тушишга рухсат берди. “Сўғдиёна” эса меҳмон жамоага белгиланган талабларга риоя қилмагани, ҳар икки танлаган либослари ранги бир-бирига ўхшагани, учинчи захира либосларини Лигага тақдим эта олмагани боис, Мусобақа регламентининг 16.14-бандига асосан жаримага тортилади.

Манба: pfl.uz
Киритилди: 17:20, 12.03.2026.
Ўқилди: 409 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.