Кириш Регистрация
11/03 01:00 Аталанта 1-6 Бавария
11/03 01:00 Атлетико 5-2 Тоттенхэм
11/03 01:00 Ньюкасл 1-1 Барселона
11/03 16:30 Сурхон 0-0 Бунёдкор
11/03 19:30 Локомотив 0-0 Қўқон-1912
11/03 19:45 Бухоро 1-1 Хоразм
11/03 22:45 Байер 1-1 Арсенал
12/03 01:00 Буде-Глимт 3-0 Спортинг
12/03 01:00 ПСЖ 5-2 Челси
12/03 01:00 Реал Мадрид 3-0 Манчестер Сити
12/03 19:30 ОКМК 2-2 Сўғдиёна
12/03 20:00 Динамо 1-1 Насаф

Жаҳон чемпионати номи билан очилган 2,7 мингта сохта веб-сайт аниқланди

Баҳо:
+ | -

Рақамли хатарларни бошқариш билан шуғулланувчи Bi.Zone компанияси маълум қилишича, йил бошидан буён турли домен зоналарида футбол бўйича 2026 йилги Жаҳон чемпионати номи билан боғлиқ қарийб 2,7 мингта фирибгар веб-сайт аниқланган.

Компания бундай сайтлар қайси давлатларнинг домен зоналарида рўйхатдан ўтказилганини ошкор қилмаган, бироқ қуйидаги статистик маълумотларни тақдим этган:

2025 йил октябрь — 600 та сайт;
2025 йил ноябрь — 700 та сайт;
2025 йил декабрь — 1 000 та сайт;
2026 йил январь — 1 200 та сайт;
2026 йил февраль — 1 500 та сайт (бу кўрсаткич фирибгар сайтлар сони фаол ўсиш босқичига ўтганини кўрсатади).

Футбол бўйича 2026 йилги Жаҳон чемпионати 11 июндан 19 июлгача АҚШ, Канада ва Мексикада бўлиб ўтади. Турнир тарихда илк бор 48 та миллий терма жамоа иштирокида ташкил этилади.

Ўзбекистон терма жамоаси гуруҳ босқичидаги илк ўйинини Мексикада ўтказади, қолган икки учрашув эса АҚШдаги стадионларда бўлиб ўтади. “Оқ бўрилар” биринчи турда Колумбияга қарши майдонга тушади. Ушбу учрашувга Мексика пойтахтидаги “Ацтека” стадиони мезбонлик қилади.

Жамоа иккинчи турда Криштиану Роналду бошчилигидаги Португалия терма жамоаси билан ўйнайди. Мазкур беллашув АҚШдаги “NRG” стадионида бўлиб ўтади.

Фабио Каннаваро бошчилигидаги жамоа гуруҳ босқичининг сўнгги турини Атлантадаги “Mersedes-Benz” стадионида ўтказади.

Манба: daryo.uz
Киритилди: 17:23, 12.03.2026.
Ўқилди: 368 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.