Кириш Регистрация

Конференциялар лигаси. 1/8 финал. Илк учрашувлар натижалари маълум

Баҳо:
+ | -

12 март, пайшанба куни Европа Конференциялар лигаси 2025/2026 мавсуми 1/8 финал босқичининг дастлабки учрашувлари бўлиб ўтди. Кун давомида жами саккизта беллашув ташкил этилди.

Бир қатор ўйинларда меҳмон жамоалар устунлик қилди. Хусусан, «Страсбург» Хорватияда «Риека»ни мағлуб этган бўлса, Украинанинг «Шахтёр» жамоаси сафарда «Лех Познань» устидан ишончли ғалаба қозонди. Грециянинг АЕКи эса Словениядаги учрашувда «Целе» дарвозасига жавобсиз тўртта гол урди.

12 март куни бўлиб ўтган ўйинлар натижалари:

«Риека» — «Страсбург» 1:2
«АЗ Алкмар» — «Спарта» Прага 2:1
«Самсунспор» — «Райо Вальекано» 1:3
«Лех» Познань — «Шахтёр» 1:3
«Целе» — АЕК Афина 0:4
«Фиорентина» — «Ракув» 2:1
«Сигма Оломоуц» — «Майнц» 0:0
«Кристал Пэлас» — АЕК Ларнака 0:0

Маълумот учун, Конференциялар лигасининг амалдаги ғолиби Лондоннинг «Челси» клуби ҳисобланади. Ўтган мавсум финалида англияликлар Испаниянинг «Бетис» жамоасини 4:1 ҳисобида мағлуб этган эди.

Манба: stadion.uz
Киритилди: 06:20, 13.03.2026.
Ўқилди: 1383 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

«Роналду тузоққа тушди, барчаси олдиндан режалаштирилган» — Жозе Португалия терма жамоасидаги можаро ҳақида [6500]

Ибраҳимович Ла Лиганинг энг яхши футболчисини айтди: Рафинья ТОП-3'да эмас [3593]

Португалия футбол федерацияси президенти Роналду ва Жезуш ўртасидаги зиддият фонида баёнот берди [3193]

Жезуш Роналдунинг Португалия терма жамоасидаги келажаги ҳақида гапирди [2818]

Холанд келажакда бу икки клубдан бошқа жамоаларнинг таклифларини кўриб чиқмайди [2625]

ОФК Миллатлар лигасини йўлга қўймоқчи — турнир ЖЧ ва Осиё кубоги саралашига боғланади [2196]

Фред: "Роналдуга қарши гапириб бўлмайди, ҳаммаси унинг қоидалари бўйича бўлиши керак" [2100]

Миллатлар лигаси. Португалия терма жамоаси Роналдусиз ва камчиликда Норвегияни мағлуб этди [2010]

Лионель Месси хайрлашув ўйини олдидан Аргентина терма жамоаси қароргоҳига етиб келди [1768]

Осиёда ЖЧ-2034 йўлланмалари қандай тақсимланади? [1707]

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик