Кириш Регистрация
13/05 00:30 Осасуна 1-2 Атлетико
13/05 22:00 Эспаньол 2-0 Атлетик Бильбао
13/05 22:00 Вильярреал 2-3 Севилья
14/05 00:00 Манчестер Сити 3-0 Кристал Пэлас
14/05 00:30 Алавес 1-0 Барселона
14/05 00:30 Хетафе 3-1 Мальорка
14/05 22:00 Валенсия - Райо Вальекано
14/05 23:00 Жирона - Реал Сосьедад
15/05 00:30 Реал Мадрид - Реал Овьедо
16/05 00:00 Астон Вилла - Ливерпуль

«Реал»нинг янги ёш юлдузи ўз кумирларини санаб берди

Баҳо:
+ | -

Мадриднинг «Реал» клуби 18 ёшли футболчиси Тьяго Питарч қайси ўйинчиларни ўзи учун ўрнак деб билиши ҳақида сўзлаб берди.

Ёш ярим ҳимоячи «қаймоқранглилар»нинг тўрт нафар замонавий афсонасини алоҳида қайд этди.

«Лука Модрич, Тони Кроос, Криштиану Роналду ва Серхио Рамос. Улар нафақат «Реал»да, балки бутун футбол тарихида алоҳида даврни белгилаб беришди», — дея келиб чиқиши марокашлик бўлган истиқболли испан футболчисининг сўзларини келтирмоқда «Madrid Xtra».

Тьяго Питарч Альваро Арбелоа бошчилигидаги жамоанинг охирги учта ўйинида асосий таркибда майдонга тушди. Умумий ҳисобда ярим ҳимоячи мадридликларнинг биринчи жамоаси сафида бешта учрашувда иштирок этган.

Эслатиб ўтамиз, Модрич «Реал»ни 2025 йилда, Кроос эса ундан бир йил олдин тарк этган эди. Рамос ва Роналду эса мос равишда 2021 ва 2018 йилларда клубдан кетишган.

Киритилди: 14:20, 13.03.2026.
Ўқилди: 1047 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик