Кириш Регистрация

Эдди Хау бразилиялик ярим ҳимоячининг соғлиги жамоа учун қанчалик муҳимлигини айтди

Баҳо:
+ | -

"Ньюкасл" бош мураббийи Эдди Хау жамоанинг бразилиялик ярим ҳимоячиси Жоэлинтон ҳақида ўз фикрлари билан ўртоқлашди.

"Жоэлинтон ҳозиргидек ўйин кўрсатганда, ярим ҳимояга ақл бовар қилмайдиган ҳаракатчанлик олиб киради. У яхши спорт формасида бўлганида, ҳақиқатан ҳам жамоани янги даражага кўтаради. Бу йил унда жароҳатлар билан боғлиқ муаммолар бўлди, аммо биз унинг доим сафда бўлишини жуда истаймиз", — дея Хаунинг сўзларини келтиради "қарғалар" матбуот хизмати.

Жорий мавсумда 29 ёшли Жоэлинтон барча турнирларда 36 та ўйинда иштирок этиб, олтита гол урди ва иккита голли узатма муаллифига айланди.

Киритилди: 11:54, 14.03.2026.
Ўқилди: 581 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик