Кириш Регистрация
02/04 18:30 Сўғдиёна 2-2 Қўқон-1912
02/04 19:00 Бунёдкор 2-0 Локомотив
03/04 18:00 Хоразм 2-1 Динамо
03/04 19:00 Навбаҳор 2-1 Машъал
03/04 20:15 Насаф 1-0 Андижон
04/04 00:00 Райо Вальекано - Эльче
04/04 17:00 Пахтакор - ОКМК
04/04 17:00 Реал Сосьедад - Леванте
04/04 18:00 Қизилқум - Нефтчи
04/04 18:00 Сассуоло - Кальяри
04/04 19:15 Сурхон - Бухоро
04/04 19:15 Мальорка - Реал Мадрид
04/04 21:00 Верона - Фиорентина
04/04 21:30 Бетис - Эспаньол
04/04 23:45 Лацио - Парма
05/04 00:00 Атлетико - Барселона

Компани "Реал" ва "Сити" ўртасидаги баҳс ҳақида фикрларини билдирди

Баҳо:
+ | -

"Бавария" бош мураббийи Венсан Компани ўз жамоасининг Чемпионлар Лигасидаги потенциал рақиблари ўртасидаги тўқнашув ҳақида ўз фикрларини билдирди.

Мюнхенликлар Бергамода "Аталанта"ни тор-мор этишди (6:1) ва 1/4 финал йўлланмасини деярли нақд қилиб қўйишди. Германия грандининг кейинги рақиби "Реал" ва "Манчестер Сити" қарама-қаршилиги ғолиби бўлади. Ушбу жуфтликда ҳам дастлабки учрашувдан сўнг вазият анча ойдинлашган – "қаймоқранглилар" ўз уйларида 3:0 ҳисобида ғалаба қозонишган.

"Мен ўйинни фарзандларим билан бирга томоша қилдим, лекин улар барча голларни кўришни исташди, шунинг учун ўша оқшомдаги бошқа учрашувларни ҳам кузатдик. Ҳозирча чорак финал ҳақида ўйлаётганим йўқ. "Аталанта" устидан яна бир ишончли ғалабани кўришни истайман. Албатта, "Реал" билан ҳам, "Манчестер Сити" билан ҳам бизга осон бўлмайди. Ким билан ўйнашимиздан қатъи назар, мухлисларимизни ажойиб томоша кутмоқда", – деди Компани матбуот анжуманида.

"Манчестер Сити" ва "Реал" ўртасидаги жавоб учрашуви 17 март куни бўлиб ўтади, "Бавария" эса бир кун ўтиб "Аталанта"ни қабул қилади.

Киритилди: 12:17, 14.03.2026.
Ўқилди: 789 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик