Кириш Регистрация

Гвардиола: «Бернабеу»даги дастлабки 20 дақиқа ажойиб эди»

Баҳо:
+ | -

«Манчестер Сити» бош мураббийи Хосеп Гвардиола Чемпионлар лигаси доирасида «Реал»га қарши бўлиб ўтган илк учрашув ҳақида ўз фикрлари билан ўртоқлашди.

«Реал»га қарши ўйиннинг дастлабки 20 дақиқаси, биринчи ўтказиб юборилган голгача бўлган вақт оралиғи ажойиб ўтди. Бу бизнинг «Бернабеу»даги энг яхши даврларимиздан бири бўлди. Бу жуда зўр эди! Биз ҳужум қилиш ва хавф солиш учун келгандик ва буни уддаладик! Аммо кейин эҳтирослар устунлик қилиб кетди», — дея Гвардиоланинг сўзларидан иқтибос келтиради журналист Фабрицио Романо.

Эслатиб ўтамиз, Чемпионлар лигаси 1/8 финалининг илк баҳсида «Манчестер Сити» сафарда «Реал»дан 0:3 ҳисобида қақшатқич мағлубиятга учради. Жавоб учрашуви 17 март куни «Этихад» стадионида бўлиб ўтади.

Киритилди: 12:38, 14.03.2026.
Ўқилди: 825 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик