Кириш Регистрация
13/05 00:30 Осасуна 1-2 Атлетико
13/05 22:00 Эспаньол 2-0 Атлетик Бильбао
13/05 22:00 Вильярреал 2-3 Севилья
14/05 00:00 Манчестер Сити 3-0 Кристал Пэлас
14/05 00:30 Алавес 1-0 Барселона
14/05 00:30 Хетафе 3-1 Мальорка
14/05 22:00 Валенсия - Райо Вальекано
14/05 23:00 Жирона - Реал Сосьедад
15/05 00:30 Реал Мадрид - Реал Овьедо
16/05 00:00 Астон Вилла - Ливерпуль

Тудор «Тоттенхэм»даги инқироз ҳақида: «Янги мураббий келиб ҳаммасини ҳал қилади деб ўйлаш кулгили»

Баҳо:
+ | -

Лондоннинг «Тоттенхэм» клуби бош мураббийи Игор Тудор жамоадаги мураккаб вазият ҳақида очиқчасига гапирди. Мураббий футболчиларнинг «шпорлар»нинг турнир жадвалидаги ҳолатини ўзгартириш истаги борлигини таъкидлади.

Аввалроқ, футболчиларнинг бир қисми мутахассисга ва унинг иш услубларига ишонмай қўйгани ҳақида хабарлар тарқалган эди.

«Одамлар янги мураббий келади-ю, ҳамма нарса ўзгаради, муаммолар ечилади деб ўйлашади. Бу мени кулдиради», — дея унинг сўзларини келтиради «Sky Sport».

Тудорнинг шикоят қилишича, у муаммоларга янги ечим топган заҳоти воқеалар жамоага қарши айланиб кетмоқда — масалан, қайсидир футболчи жароҳат олади ёки қизил карточка олиб майдонни тарк этади.

«Тоттенхэм» кетма-кет олтита ўйинда мағлубиятга учради. Чемпионлар лигаси 1/8 финалининг дастлабки баҳсида «шпорлар» Мадриднинг «Атлетико» жамоасидан қақшатқич мағлубиятни (2:5) қабул қилиб олишди.

Киритилди: 13:21, 14.03.2026.
Ўқилди: 791 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик