Кириш Регистрация
14/05 00:00 Манчестер Сити 3-0 Кристал Пэлас
14/05 00:30 Алавес 1-0 Барселона
14/05 00:30 Хетафе 3-1 Мальорка
14/05 22:00 Валенсия 1-1 Райо Вальекано
14/05 23:00 Жирона 1-1 Реал Сосьедад
15/05 00:30 Реал Мадрид 2-0 Реал Овьедо
16/05 00:00 Астон Вилла - Ливерпуль

Ўзбекистон Суперкубоги-2026. "Пахтакор" бош мураббийи Камолиддин Тожиев ва ярим ҳимоячи Акмал Мозговой матбуот анжуманида иштирок этди

Баҳо:
+ | -

Ўзбекистон Суперкубоги ўйини олдидан матбуот анжумани ташкил этилди. Ушбу маросимнинг биринчи қисмида "Пахтакор" жамоаси устози Камолиддин Тожиев ва жамоа ярим ҳимоячиси Акмал Мозговой иштирок этди.

"Пахтакор" устози ушбу анжуманда қуйидаги фикрларни билдириб ўтди:

"Ассалому алайкум. Тайёргарлик яхши ўтди. Эртанги ўйинга 100 фоиз тайёрмиз. Ўтган ўйиндаги хатоларни эсдан чиқардик. Яхши кайфиятда бу ўйинга келдик. Ғалаба қозониб мухлисларни хурсанд қилмоқчимиз.

Фарғона Андижонга яқин? Бизни мухлислар ҳам ўйинга келади. Улар кимга мухлислик қилса ҳам стадион тўлса яхши бўлади.

"Нефтчи" бу мавсум 9 та гол урди? Эртага бошқа мусобақа доирасида ўйин бўлади. Ким яхшироқ тайёргарлик қилса, ўша ютади.

Ҳужумчилар масаласида адашяпманми? Менимча бундай эмас. Биз ҳар бир ўйинга алоҳида тайёргарлик қиламиз. Шу сабаб гоҳ Рустамга, гоҳ Пётрга ишонч билдирмоқдаман.

Эртанги ўйинда ҳар икки жамоани фаворит деб бўлмайди. "Нефтчи"га бу мавсум 1-2 яхши савиядаги футболчи келди. Ушбу ҳолат жамоани кучайтира олди.

Асосий вақтда ғалаба қозонишга ҳаракат қиламиз. Пенальтилар сериясига 1 йил тайёргарлик кўрсангиз ҳам, омадингиз келмаса ура олмайсиз. Шу сабаб биз серияга тайёргарлик кўрмадик".

Шунингдек, жамоа ярим ҳимоячиси Акмал Мозговой ҳам қуйидаги фикрларни билдириб ўтди:

"Ассалому алайкум. Кайфият аъло даражада. Рақибни яхши ўрганиб чиқдик. Худо хоҳласа, мухлисларни хурсанд қилмоқчимиз.

Суперкубок битта ўйиндан иборат. Суперлигадаги мағлубият ушбу ўйинга таъсир қилмайди".

Манба: pfl.uz
Киритилди: 21:23, 14.03.2026.
Ўқилди: 938 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик