Кириш Регистрация

«Арсенал», «Сити» ва «Челси» Кайодени ўз сафига қўшиб олмоқчи

Баҳо:
+ | -

Премьер-лиганинг бир қатор йирик клублари ёзги трансфер ойнаси олдидан «Брентфорд» ўнг қанот ҳимоячиси Майкл Кайодега қизиқиш билдирмоқда.

Кайоде жорий мавсумда «Брентфорд»нинг АПЛдаги 29 та ўйинидан 28 тасида асосий таркибда майдонга тушди ва еврокубоклар йўлланмаси учун курашаётган Кит Эндрюс жамоасида муҳим рол ўйнамоқда.

21 ёшли футболчи ушбу мавсумда чемпионат доирасида гол ёки голли узатмани амалга оширмаган бўлса-да, унинг тўпни қўл билан узоқ масофага ташлаб бериши «арилар» учун жиддий ҳужум қуролига айланди.

La Stampa нашрининг хабарига кўра, унинг ўйинлари «Арсенал», «Манчестер Сити», «Челси» ва «Тоттенхэм» каби клублар эътиборини тортган.

«Тоттенхэм» италиялик ҳимоячини Педро Порронинг эҳтимолий ўринбосари сифатида кўрмоқда. Порронинг омадсиз мавсумдан кейинги келажаги клубда сўроқ остида қолмоқда ва турли миш-мишларга сабаб бўлмоқда.

Киритилди: 23:18, 14.03.2026.
Ўқилди: 875 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик