Кириш Регистрация

Тухель «Челси» — «Ньюкасл» ўйинига ташриф буюрди

Баҳо:
+ | -

Шанба оқшомида Англия Премьер-лигаси доирасида «Челси» ва «Ньюкасл» жамоалари ўртасида ўйин бўлиб ўтмоқда. Стадионда Англия терма жамоаси бош мураббийи Томас Тухель кўриниш берди. Кўриниб турибдики, германиялик мутахассис миллий жамоага номзодларни кўздан кечириш учун «Стэмфорд Бриж»га ташриф буюрган.

Март ойида Англия терма жамоаси Уругвай ва Японияга қарши ўртоқлик учрашувларини ўтказади. Ёзда бўлиб ўтадиган жаҳон чемпионатининг гуруҳ босқичида эса «уч шерлар»га Хорватия, Гана ва Панама терма жамоалари рақиблик қилади.

Эслатиб ўтамиз, 2021-2022 йилларда Томас Тухель «Челси» клуби бош мураббийи сифатида фаолият юритган.

Киритилди: 23:21, 14.03.2026.
Ўқилди: 695 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик