Кириш Регистрация

Гордон Ширер ва Рунини танқид қилди: «Ўз ишингизни яхшироқ бажаринг»

Баҳо:
+ | -

«Ньюкасл» ҳужумчиси Энтони Гордон АПЛнинг 30-туридан ўрин олган «Челси» устидан қозонилган ғалабадан (1:0) сўнг, экспертлар Алан Ширер ва Уэйн Рунининг танқидларига муносабат билдирди. Ушбу баҳсда ғалаба голини айнан Гордон киритган эди.

Аввалроқ Ширер ва Руни футболчининг УЕФА Чемпионлар Лигаси доирасида «Барселона»га қарши ўйинни ўтказиб юборишига сабаб бўлган касаллигига шубҳа билан қарашган эди.

Гордон уларнинг гапларини «тўлиқ бемаънилик» ва «мутлақо аҳмоқлик» деб атади ва «уч кун давомида тўшакда ётиб, шу сабабли машғулотларни ўтказиб юборганини» тушунтирди. Унинг сўзларига кўра, у «Барселона» билан ўйинга асосий таркибда тушиш умидида келган, бироқ мураббий бошқача қарорга келган, дея хабар беради Metro.

Шунингдек, футболчи Уэйн Рунининг «Гордон экспертлар олдидан ўтиб кетаётиб, улар билан қўл бериб кўришмади» деган сўзларини ҳам рад этди. Гордоннинг фикрича, экспертлар «ўз ишларини яхшироқ бажаришлари» лозим.

Киритилди: 12:01, 15.03.2026.
Ўқилди: 755 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик